18:36 / 17.01.2022
1 526

La Gazzetta dello Sport: Шомуродов техник инқирозда ва у ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйди!

La Gazzetta dello Sport: Шомуродов техник инқирозда ва у ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйди!
А Сериянинг 22-турида “Рома” ўз майдонида жорий мавсум аутсайдерларидан “Кальяри”ни баўр 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Олимпико” эгалари катта устунликка эришган бўлса-да, рақиб дарвозасига йўл топишга қийналди. Ғалаба голи ҳам янги футболчи – Сержиу Оливейранинг пенальтидан аниқ зарбаси эвазига киритилди.

Тобора захира ўйинчисига айланиб бораётган Элдор Шомуродов ўйинга 75-дақиқада қўшилди. Агар Феликс Афена-Гьян оёғидан яхшигина зарба емаганида балки Моуриньо уни учрашув охиригача ўйнатармиди?

Элдор “Ювентус”га қарши учрашувдаги ўйинда ўзига қаратилган танқидлардан кейин шиддатли ўйин кўрсатиши кутилганди. Бироқ, ундай бўлмади. Легионеримизни шериклари бир бор қулай позицияга чиқарди. Элдорнинг зарбаси жуда бўш чиқди.

Италия матбуоти “Рома” – “Кальяри” учрашувини таҳлил қилиб, баҳсда қатнашган ўйинчиларга баҳо қўйди. Эътиборингизга Италиянинг энг нуфузли нашрларининг ўйинчилар ҳақидаги изоҳлари ва балларини ҳавола қиламиз.

Corriere dello Sport: Қийин ўйинлар учун худди шундай дарвозабон керак. Руй Патрисио иккинчи бўлимда “Рома”ни аниқ голдан қутқариб қолди.

Il Romanista: Сержиу Оливейра майдон марказининг ҳақиқий эгаси. Жамоадошлари уни исталган бурчакда осонликча топа олди.

Corriere dello Sport: Кумбулланинг қайтишини Моуриньо ҳам олқишлади.

Il Messaggero: Мхитаряннинг ғоялари “Рома” футболчилари учун асосий мўлжалга айланяпти. У жуда фаол ҳужумкор футболчи.

La Gazzetta dello Sport: Шомуродов техник инқирозда ва у ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйди.

Италия оммавий ахборот воситалари “Рома” футболчиларига қўйган балл билан қуйида танишасиз. Энг юқори баллга Португалия вакиллари – Руй Патрисиу ва Сержиу Оливейра лойиқ кўрилди. Энг паст балл Шомуродовга қўйилди.

IL MESSAGGERO: Руй Патрисиу 6,5, Мейтленд-Найлз 6, Манчини 5, Кумбулла 6, Винья 5,5, Верету 6, Оливейра 6,5, Мхитарян 6,5, Дзаньоло 5,5, Абрахам 5,5, Феликс 6, Шомуродов 5, Карсдорп (баҳоланмади), Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6.

CORRIERE DELLO SPORT: Руй Патрисиу 6,5, Мейтленд-Найлз 6, Манчини 5,5, Кумбулла 7, Винья 5,5, Верету 6, Оливейра 6,5, Мхитарян 6,5, Дзаньоло 6, Абрахам 6, Феликс 6, Шомуродов (баҳоланмади), Карсдорп (баҳоланмади), Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6.

GAZZETTA DELLO SPORT: Руй Патрисиу 6,5, Мейтленд-Найлз 6, Манчини 6, Кумбулла 6, Винья 5,5, Верету 6, Оливейра 6,5, Мхитарян 6,5, Дзаньоло 6, Абрахам 5,5, Феликс 6, Шомуродов 5, Карсдорп (баҳоланмади), Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6.

IL TEMPO: Руй Патрисиу 7, Мейтленд-Найлз 6, Манчини 6, Кумбулла 6,5, Винья 6, Верету 6, Оливейра 7, Мхитарян 6,5, Дзаньоло 6, Абрахам 5,5, Феликс 6, Шомуродов 5, Карсдорп 6, Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6,5.

CORRIERE DELLA SERA: Руй Патрисиу 7, Мейтленд-Найлз 6, Манчини 6, Кумбулла 6,5, Винья 5,5, Верету 6, Оливейра 7, Мхитарян 7, Дзаньоло 6, Абрахам 5,5, Феликс 6, Шомуродов 5, Карсдорп (баҳоланмади), Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6.

LA REPUBBLICA: Руй Патрисиу 7, Мейтленд-Найлз 6, Манчини 5,5, Кумбулла 6,5, Винья 5,5, Верету 6, Оливейра 7, Мхитарян 6,5, Дзаньоло 5,5, Абрахам 5,5, Феликс 6, Шомуродов 4,5, Карсдорп (баҳоланмади), Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6.

IL ROMANISTA: Руй Патрисиу 7, Мейтленд-Найлз 6,5, Манчини 6,5, Кумбулла 6,5, Винья 6, Верету 6, Оливейра 7, Мхитарян 7, Дзаньоло 6, Абрахам 6,5, Феликс 6, Шомуродов 6, Карсдорп (баҳоланмади), Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6,5.

Ўртача балл: Руй Патрисиу 6,79, Мейтленд-Найлз 6,07, Манчини 5,79, Кумбулла 6,43, Винья 5,64, Верету 6, Оливейра 6,79, Мхитарян 6,64, Дзаньоло 5,86, Абрахам 5,71, Феликс 6, Шомуродов 5,08, Карсдорп 6, Бове (баҳоланмади), Керамитсис (баҳоланмади), Моуриньо 6,14.

“Рома” навбатдаги учрашувни Италия кубоги доирасида 20 январь куни ўз майдонида “Лечче”га қарши ўтказади. Якшанба куни эса А Сериянинг 23-тури доирасида сафарда “Эмполи” меҳмони бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » La Gazzetta dello Sport: Шомуродов техник инқирозда ва у ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйди!