20:38 / 23.01.2022
1 439

Ўзбекистон МТЖ илк ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Ўзбекистон МТЖ илк ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 январь, якшанба куни БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасига қарши назорат ўйинида иштирок этди.

Учрашувда ҳисоб 90-дақиқага келиб очилди. Азизбек Омоновнинг пенальтидан урган голи Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин доирасида Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус билан боғлиқ танг вазият туфайли Япония сўровига кўра 21 январь кунига белгиланган учрашув бекор қилинди. Шунингдек, йиғин доирасида 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Ўртоқлик ўйини
23 январь, якшанба

Ўзбекистон — «Ал-Ваҳда» (БАА) 1:0
Гол
: 1:0 — 90 Азизбек Омонов (пенальти).

Ўзбекистон: Ўткирбек Юсупов (Валижон Раҳимов, 45), Исломжон Қобилов (Ҳожимат Эркинов, 61), Абдулла Абдуллаев (Абубакр Ризо Турдиалиев, 61), Шерзод Насруллаев, Ҳожиакбар Алижонов (Дилшод Саитов, 61), Фаррух Сайфиев, Акмал Мозговой (Умар Эшмуродов, 61), Сардор Собирхўжаев, Шерзод Темиров (Жавоҳир Сиддиқов, 61), Ойбек Бозоров (Жалолиддин Жумабоев, 61), Азизбек Амонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ илк ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди