
А Серия 23-туридан ўрин олган "Эмполи" - "Рома" учрашуви ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 4:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Бўрилар" сафида Абрахам дубль қайд этди. Шунингдек, Оливейра ва Заньоло ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Эмполи"дан Пинамонти ва Байрами Рим клуби дарвозасини ишғол этди.
Шундай қилиб, 6-ўринда бораётган "Рома" ҳисобидаги очколари сонини 38 тага етказиб олди. 29 очкога эга "Эмполи" 12-поғонани банд этган.
Эмполи – Рома 2:4 (0:4, 2:0)
Голлар: 0:1 – 24 Абрахам, 0:2 – 33 Абрахам, 0:3 – 35 Сержиу Оливейра, 0:4 – 37 Дзаньоло, 1:4 – 55 Пинамонти, 2:4 – 72 Байрами.
Эмполи – Викарио, Фьямоцци, Тонелли, Исмайли, Маркицца (Вити, 42), Хендерсон (Кутроне, 81), Бандинелли (Бенасси, 81), Байрами, Журковски, Риччи, Пинамонти.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Мэйтленд-Найлз (Винья, 60), Мхитарян (Верету, 75), Сержиу Оливейра, Кристанте, Дзаньоло (Афена-Гьян, 79), Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Манчини (52), Тонелли (63), Бенасси (83), Кристанте (85).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар