17:23 / 24.01.2022
1 711

Дунёнинг энг зўр клублари рейтинги эълон қилинди. Ўзбек клублари нечанчи ўринда қайд этилди?

Дунёнинг энг зўр клублари рейтинги эълон қилинди. Ўзбек клублари нечанчи ўринда қайд этилди?
Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг кучли эркаклар клублари рейтингини эълон қилди.

Рейтингнинг энг юқори поғонасидан Бразилиянинг "Палмейпас" (332) жой олди. Кучли учликда эса "Атлетико Минейро" (313) ва "Манчестер Сити" (300) қайд этилди. УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби "Челси" эса 4-ўринни эгаллади. "Аристократлар" ҳисобида 289 очко бор.

Ундан Ўзбекистоннинг 3 та клуби жой олди:

"Насаф" — 213-ўрин (89 очко)
"Пахтакор" — 283-ўрин (75,5 очко)
АГМК — 331-ўрин (70,5 очко).

Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё миқёсида 11-поғонада қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунига кўра эълон қилинган рейтингда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўзбек клублари ичида энг яхши натижани қайд этган эди: жаҳонда — 85, Осиёда — 4-ўрин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дунёнинг энг зўр клублари рейтинги эълон қилинди. Ўзбек клублари нечанчи ўринда қайд этилди?