
Африка Миллатлар кубоги чорак финалидан ўрин олган Гамбия - Камерун учрашуви ниҳоясига етди. Унда номинал меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ўйиндаги 2 голга ҳам ”Лион” футболчиси Карл Токо Экамби муаллифлик қилди.
Шу тариқа, мусобақа мезбонлари Камерун ярим финалга йўл олган илк жамоа бўлди. Гамбия эса чорак финалда ўз юришини тўхтатди.
Гамбия – Камерун 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 50 Токо-Экамби, 0:2 – 57 Токо-Экамби.
Кеча мезбонлар Гамбиянинг мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олган бўлса, Буркина-Фасон ТЖ Тунисни минимал ҳисобда ютган ҳолда кейинги босқичга чиқди.
Буркина-Фасо – Тунис 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Уаттара.
Шундай қилиб, 1/2 финалнинг илк жуфтлиги Камерун – Буркина-Фасо бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар