11:46 / 30.01.2022
1 081

“Рома” дарвозабонларнинг зўрини чақиряпти

“Рома” дарвозабонларнинг зўрини чақиряпти
Жозе Моуриньо ўтган йили ёзда “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин биринчи рақам эгаси сифатида ўз ҳамюрти Руй Патрисиуни трансфер қилганди. Айни пайтда португалиялик посбонга ҳеч қандай эътироз йўқ.

Бироқ, ўз олдига катта мақсадларни қўйган клубга битта маҳоратли посбон камлик қилади. Шу боис, римликлар ПСЖ дарвозасини қўриқлаётган Кейлор Навасни ҳам Италия пойтахтига чақирмоқда.

Коста-рикалик дарвозабонга римликлардан ташқари, “Интер” ва “Ювентус” ҳам иш таклиф қиляпти. Аввалроқ, “Ньюкасл” ўз дарвозасини тажрибали посбонга топширишни режалаштираётгани айтилганди.

Кейлор Навас жорий мавсумда ПСЖ дарвозасини амалдаги Европа чемпиони Жанлуижи Доннарумма билан галма-гал қўрийлаяпти. У франция чемпионатида 13 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол ўтказган ва бешта беллашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Наваснинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” дарвозабонларнинг зўрини чақиряпти