
Африка миллатлар кубоги чорак финалидан ўрин олган икки учрашув якунига етди. Сенегал ва Экваториал Гвинея терма жамоалари ўртасидаги баҳсда номинал мезбонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Сенегалликлар сафида Дьеду, Куяте ва Сарр рақиб дарвозасини ишғол қилди. Гвинея таркибида Буйла ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шунингдек, Миср терма жамоаси Марокашни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Салоҳ ва Ҳассан томонидан киритилган голга, Марокаш футболчиси Буфаль бир бора жавоб қайтарди.
Шундай қилиб, ярим финалда Камерун - Миср ҳамда Буркина Фасо - Сенегал терма жамоалари финал йўлланмаси учун майдонга чиқади.
Африка Миллатлар КубогиСенегал - ГвинеяМиср - МарокашКамерун - МисрБуркина Фасо - СенегалЯрим Финал Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар