
Аввалроқ зўрлаш, жинсий зўравонлик ва ўлим билан таҳдид қилишда гумон қилиниб, ҳибсга олинган Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд кейинги терговгача гаров эвазига қўйиб юборилди.
Гринвуд биринчи марта зўрлаш ва тажовузда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди, шундан сўнг сешанба куни Манчестер полицияси 20 ёшли йигитни жинсий зўравонлик ва ўлим таҳдидида гумон қилиб ҳибсга олганини эълон қилди, аммо маҳбуснинг исмини айтмади.
Полиция вакили бугун эрталаб 2022 йил 30 январь якшанба куни аёлга зўрлаш ва унга ҳужум қилишда гумон қилиниб ҳибсга олинган 20 ёшли йигит кейинги терговгача гаров эвазига қўйиб юборилганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гринвуднинг собиқ севгилиси футболчи томонидан тажовузга учрагани ва ҳақоратлангани ҳақидаги фотосуратлар ва видеоларни эълон қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар