
Африка Миллатлар кубоги ярим финалидан ўрин олган Камерун - Миср учрашуви якунига етди. Мазкур баҳснинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади.
Пенальтилар сериясида "фиръавнлар" 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шундай қилиб, ушбу турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида Миср ва Сенегал жамоалари майдонга чиқади.
Камерун – Миср 0:0, Пенальтилар серияси: 1:3
Камерун – Онана, Фэ, Кастеллетто (Мукуди, 99), Нгаде-Нгаджуи, Толо, Онгла (Онана, 108), Замбо-Ангисса, Гвет (Леа-Силики, 80), Нгамале (Н`Жи, 86), Абубакар, Токо-Экамби (Бассогог, 98).
Миср – Абу-Габаль, Камаль (Ашур, 85), Хамди, Абдельмонем, Эль-Фоту, Эль-Ненни (Абдельмонем, 86), Эль-Сулайя (Трезеге, 46), Фатхи, Салах, Мохамед (Шериф, 105; Зизо, 118), Мармуш (Собхи, 63).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 1:2, 1:3.
Огоҳлантиришлар: Камаль (37), Эль-Ненни (61), Гвет (61).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар