00:20 / 06.02.2022
2 126

Моуринью "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг: "Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз"

Моуринью "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг: "Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз"
"Рома" А Серия 24 турида "Женоа" билан нурсиз дуранг ўйнади. Клуб устози Жозе Моуринью Заньоло томонидан киритилган голнинг бекор қилинишини қаттиқ танқид остига олди.

Мураббийнинг фикрича, ўша ҳолатда "Рома"нинг тоза голи инобатга олинмади. Ўша вазиятда Тэмми Абрахам ҳужум пайти қўполлик ишлатган деб топилиб, гол бекор қилинганди.

"Агар ҳакам тўғри қарор қабул қилган бўлса, унда биз шунча йиллардан бери севиб томоша қиладиган ўйинимиз ўзгариб кетибди. Бу энди бошқа спорт тури. Агар ўша жойда ростдан ҳам қўполлик бўлган бўлса, бу футбол эмас. Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз.

Агар ҳакам хато қилди деб оладиган бўлсак, бундан биринчи бўлиб ҳакамнинг ўзи ҳафа бўлади. Бу ҳолат эса "Рома" учун одатий ҳолга айланиб бўлди. Бу каби тушунарсиз қарорлар ушбу мавсумнинг ўзида жуда кўп такрорланмоқда.

Бошқа бир вариант ҳам бор. "Рома" куч-қудратга эга томонларнинг наздида жуда кичкина клуб. Шу жойида мен ўз сўзимни якунлайман. Айни дамдаги Моуринью бу ерга саккиз ой олдин келган мураббийдан тамомила фарқ қилади
", - дейди Жозе Моуринью.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг: "Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз"