23:31 / 06.02.2022
822

Ла Лига. «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этиб, 4-ўринни тортиб олди

Ла Лига. «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этиб, 4-ўринни тортиб олди
Фото: Getty Images
«Камп Ноу» стадионида пандемия давридан буён илк марта деярли лиқ тўлган стадионда «Барселона» асосий рақобатчиларидан бири «Атлетико»га қарши саф тортди.

Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Суареснинг узатмасидан кейин Карраско ҳисобни очган бўлса, икки дақиқа ўтиб Альба ажойиб зарбаси билан ўйингоҳни ларзага келтирди – 1:1.

21-дақиқада эса Гави мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, бўлим якунида Араухо гол киритиб Хави шогирдларини танаффусга ишончли ҳисобда чиқиб кетишларини таъминлади – 3:1.

Иккинчи бўлим бошида эса Дани Алвес ажойиб зарбаси билан Каталонияга қайтганидан кейинги илк голини киритиб, ҳисобни йириклаштирди – 4:1.

Бироқ 58-дақиқада Луис Суарес собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этиб, фарқни қисқартирди – 4:2.

Сўнгги ярим соатликдаги асосий воқеа эса шу куни гол ва ассист муаллифига айланган 38 ёшли Дани Алвеснинг қўполлиги ортидан қизил карточка олиб, майдонни тарк этиши бўлди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, «Барса» мавсумдаги энг чиройли ўйинларидан бири эвазига муҳим ғалабага эришди – 4:2. Траоре ва Обамеянг дебютларини нишонлашди.

Шу тариқа, «Барселона» очколари сонини 38тага етказиб, 36 очкога эга «Атлетико»дан ўзган ҳолда 4-ўринга кўтарилиб олди.

Ла Лига. 23-тур
Барселона – Атлетико 4:2
Голлар
: 0:1 – 8 Карраско, 1:1 – 10 Альба, 2:1 – 21 Гави, 3:1 – 43 Араухо, 4:1 – 49 Дани Алвес, 4:2 – 58 Суарес.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри (Нико Гонсалес, 66), Гави (Дест, 71), Траоре (Обамеянг, 61), Ферран Торрес.
Атлетико – Облак, Врсалько (Васс, 46), Савич, Ҳименес, Эрмосо (Матеус Кунья, 55), Коке (Эррера, 76), де Пауль, Лемар (Рейнилду, 55), Карраско, Суарес, Жоау Феликс (Корреа, 56).
Огоҳлантиришлар: Альба (52), де Йонг (72).
Четлатиш: Дани Алвес (69).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этиб, 4-ўринни тортиб олди