Футбол бўйича Италия А Сериясининг 25-турида «Рома» 13 февраль, якшанба куни «Сассуоло» майдонида меҳмон бўлди.
Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида Тэмми Абраҳам пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда, римликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
«Рома»нинг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродов учрашувнинг 69-дақиқасида захирадан майдонга тушди. 73-дақиқада Ҳамед Траоре «Сассуоло»нинг иккинчи голини урди. 78-дақиқага келиб мезбонлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Жанмарко Феррари иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Брайан Кристанте ҳисобни тенглаштирди.
«Рома» 40 очко билан 7-ўринда бормоқда. Жозе Моуриньо жамоаси кейинги турда «Верона»га қарши баҳс олиб боради.
«Сассуоло» — «Рома» 2:2
Голлар: 0:1 – 45+1, пенальти Абраҳам, 1:1 – 47, автогол Смоллинг, 2:1 – 73 Траоре, 2:2 – 90+4 Кристанте.
«Сассуоло»: Консильи, Мюльдюр, Кирикеш, Феррари, Кирьякопулос, Лопес, Фраттези (Айҳан, 80), Матеус Энрике (Ҳарруи, 67), Траоре, Дефрел (Руан, 80), Берарди (Сейде, 84).
«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп (Карлес Перес, 83), Смоллинг, Манчини (Верету, 77), Кумбула, Виня (Мэйтленд-Найлз, 76), Мхитарян, Сержиу Оливейра (Кристанте, 69), Пеллегрини, Абраҳам, Афена-Гьян (Шомуродов, 69).
Огоҳлантиришлар: Феррари (19), Манчини (21), Лопес (45), Берарди (45), Кумбула (83).
Четлатиш: Феррари (78). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди