
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023-йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида иштирок этади. Бугун Осиё футбол конфедерацияси мазкур саралаш баҳсларини ўз майдонларида қабул қиладиган мамлакатлар номини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган учрашувлар юртимизда ўтказиладиган бўлди. Мазкур ўйинлар 8, 11 ва 14-июн кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, саралаш босқичга 24-февраль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар