821
Анчелотти: "Биз ҳеч қачон "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади, деб айтмаганмиз. Бироқ курашишга қодирмиз"
Карло Анчелотти "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида гапирди. “Қаймоқранглилар” устози турнирнинг 1/8 финали илк учрашувида ПСЖга қарши кечган учрашув (0:1) ҳақидаги саволларга жавоб берди.
“Клубдаги футболчилар билан биргаликда президент билан ҳам гаплашдим. Раҳбарият ҳам худди қолганлар сингари қайғуда. Жамоа имижига путур етди. Натижа муаммоларимизнинг энг кичики, чунки уни тузатиш мумкин. Ўйинимиз анча ёмон ўтди.
Танқидлар ўринли, чунки биз нотўғри иш қилдик. Биринчи танқидчи менинг ўзим ва мен масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз нима содир бўлганини тушунишимиз ва ундан сабоқ олишимиз керак. Баъзи танқидлар адолатли, баъзилари эса сафсата.
Ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғолиб чиқамиз деб айтмаганмиз. Аммо биз кураша оламиз ва уч ҳафтадан сўнг яна ПСЖга қарши жон-жаҳдимиз билан курашамиз, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ”, — деди “Реал Мадрид” устози. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?