Моуриньонинг бу иши ҳаммасидан ошиб тушди

Моуриньонинг бу иши ҳаммасидан ошиб тушди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия доирасида "Верона"га қарши ўйинда захира ўриндиғидан четлатилди.

Португалиялик мутахассис учрашув давомида ҳакамларнинг қарорларидан бир неча бор норозилигини билдирди. Қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда Лука Пайретто Жозега телефон қўнғироғи ишорасидан сўнг қизил карточка кўрсатди.
Моуриньонинг бу иши ҳаммасидан ошиб тушди
Қайд этиш лозим, Моуриньо майдонни тарк этиш пайтида "Верона" бош мураббийи Игор Тудор билан қучоқлашиб хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, "бўрилар" устози мавсум аввалида Италия чемпионатида ҳакамларнинг ишини танқид қилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар