
ПСЖ раҳбарияти ҳар эҳтимолга қарши асосий тўпурар Килиан Мбаппенинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Франциялик ҳужумчи ёзда эркин агентга айланади ва келажаги борасида ҳали бир қарорга келгани йўқ.
Парижликлар Мбаппега бир неча маротаба ўта манфаатли шартнома тақдим қилди, бироқ ҳужумчи уларнинг бирортасини қабул қилмади.
Маълумотларга қараганда, ПСЖ Мбаппе ўрнига Эрлинг Холандни олмоқчи бўлган ва қисқа фурсатда бу фикридан қайтган. Айни пайтда пойтахтликлар “Ницца” ҳужумчиси Амин Гуйри номзодини маъқулламоқда.
22 ёшли футболчининг агенти ПСЖ бош мураббийликка чорлаётган Зинедин Зидан манфаатларини ҳам ҳимоя қилади. Парижликлар Гуйри трансфери орқали Зиданнинг агенти билан алоқаларни мустаҳкамлаб олмоқчи.
Жорий мавсумда ўнта гол урган ёш тўпурарнинг трансфери учун ПСЖ 45 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар