
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор «Челси» футбол клубининг сотувга қўйилишига муносабат билдирди.
2003 йилдан буён бошқарувда бўлиб келган Роман Абрамович клуб билан хайрлашмоқчи эканини эълон қилганди.
Конор Twitter саҳифасида «Мен буни ўрганиб чиқаман», — дея ёзиб, «Челси» учун 3 миллиард фунт стерлинг тўлашга тайёрлигини айтган суҳбатнинг скриншотини илова қилган.

Фото: Twitter / Конор Макгрегор
Аввалроқ Макгрегор «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олиш истаги ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Абрамович Украинадаги вазият туфайли «Челси» бошқарувини клуб хайрия фондига топширганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар