21:03 / 03.03.2022
1 226

Славче Войнески: "Сардор Рашидовни Тошкентда қолдиришга қарор қилдик"

Славче Войнески: "Сардор Рашидовни Тошкентда қолдиришга қарор қилдик"
Бугун “Пахтакор” клуби чемпионатнинг дастлабки турини Самарқандда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимда киритилган иккита гол эвазига “Пахтакор” сафарда муҳим уч очкони қўлга киритди. Ўйин якунланганидан кейин “Пахтакор” устози Славче Войнески матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:

- Мезбонларга яхши ташкилотчилик учун раҳмат айтаман. Бу ўйин мезбон жамоа ва Самарқанд шаҳри учун катта аҳамият касб этишини билардик. Шундай беллашувда майдонга тушганимиздан хурсандман. Баҳсга келадиган бўлсак, икки хил бўлимларни кузатдик. Биринчи бўлимда тўлиқ устунликка эришдик. Иккитадан кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилишда давом этдик, аммо йигитлар вазиятларга осонроқ чиқиб боришни хоҳлашди. Баъзан зарур бўлмаган ҳолатда тўп йўқотдик. Бу борада ҳушёрроқ бўлишимиз лозим. Умуман олганда, ўйин ва натижадан тўлиқ қониқдим. Тўрт кун ичида икки учрашувда майдонга тушдик. Футболчилар яхши ўйнашди ва охиригача жонкуярлик кўрсатишди.

Рашидов оёғида оғриқ борлиги сабабли ўйнамади. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уни Тошкентда қолдиришга қарор қилдик. Кейинги ўйин учун машғулотларда Сардор жамоа билан бирга бўлади
, - деди Войнески.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Славче Войнески: "Сардор Рашидовни Тошкентда қолдиришга қарор қилдик"