23:53 / 06.03.2022
1 222

Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилиб олди

Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилиб олди
Ла Лига 27-туридан ўрин олган "Эльче" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "кўк-анорранглилар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Дастлаб, мезбонлар футболчиси Торре 44-дақиқада ҳисобни очди. 60-дақиқада Ферран мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига яқин Депай пенальти ишлади ва ўзи 11 метрли нуқтадан гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Хави шогирдлари очколари сонини 48 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. 29 очкоси бор "Эльче" 14-поғонани банд этган.

Эльче – Барселона 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар:
1:0 – 44 Фидель, 1:1 – 60 Ферран Торрес, 1:2 – 84, пенальти Депай.
Эльче – Бадия, Барраган, Роко, Диего Гонсалес, Мохика, Фидель (Хосан, 78), Маскарель (Кике Перес, 85), Гути (Марконе, 79), Моренте (Понсе, 65), Милья, Бойе (Каррильо, 65).
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес (Дест, 85), Пике, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг (Нико Гонсалес, 68), Педри, Гави (Ферран Торрес, 46), Обамеянг (Депай, 75), Дембеле (Траоре, 75).

Огоҳлантиришлар: Араухо (49), Барраган (56), Дембеле (58), Понсе (67), Дани Алвес (71), Нико Гонсалес (72), Пике (82), Депай (90).
Четлатиш: Пасторе (88).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилиб олди