
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”га ўтишга яқин турибди. Daily Mail хабарига кўра, "шаҳарликлар" юлдуз футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган.
АПЛ клуби норвегиялик футболчининг трансфери учун тахминан 120 миллион евро сарфлаши кутилмоқда. Бу маблағга шартнома суммаси, бонуслар ва агент Мино Райолага бериладиган комиссия киради.
Маълумот учун, 21 ёшли Холанд жорий мавсум “Боруссия” клуби сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг учун “Реал” ва “Барса”, шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!