13:47 / 13.03.2022
2 168

Моуриньо ўрганиб қолди, Шомуродов ҳам...

Моуриньо ўрганиб қолди, Шомуродов ҳам...
"Рома" бугун А Сериядаги навбатдаги ўйинини ўтказади. "la gazzetta dello sport" нашри тур олдидан мулоҳаза юритди. Жумладан, "Рома" борасида ҳам.

"Бўрилар" бугун "Удинезе" майдонига сафар қилади. Охирги пайтларда римликлар учун беллашувлар осон кечмаяпти. Бу галгиси ҳам мустасно бўлмаслигининг эҳтимоли бор.

Жозе Моуриньо жамоага келганидан бери кўплаб тактикаларни синовдан ўтказди. Ҳозир мураббий бир қарорга келган кўринади. Португалиялик мутахассис 3 та ҳимоячи билан ўйнашга ўтган. Жамоа ҳимояланаётганда 5 тага айланади. Олдинги чизиқда Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло ҳаракат қилади. Ҳужумчилар ортида Лоренцо Пеллегрини ёрдамга шай. Қолган футболчилар захирадан майдонга тушади.

Ўзбекистондан келган Элдор Шомуродов охирги пайтларда захирага михланиб қолди. У ҳам катта жамоадаги бундай вазиятга ўрганиб қолмоқда. Моуриньо Элдорга имконият бермай қўйди. Мураббий ҳам шу тактика ва ўзгаришларга кўникди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо ўрганиб қолди, Шомуродов ҳам...