00:04 / 14.03.2022
2 121

А Серия. "Рома" дуранг ўйнади, Шомуродов эса қутқарувчи ролида

А Серия. "Рома" дуранг ўйнади, Шомуродов эса қутқарувчи ролида
А Серия 29-туридан ўрин олган "Удинезе" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда "бўрилар" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлаб, Лусеро 15-дақиқада ҳисобни очди. 90+4-дақиқада Пеллегрини Шомуродов ишлаган пенальтини голга айлантирди.

Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 47 тага етказиб олди. Айни вақтда улар А Серия турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. 32 очкоси бор "Удинезе" 13-поғонадан жой олган.

Удинезе – Рома 1:1
Голлар:
Молина (15, 1:0), Пеллегрини (90+4-пен, 1:1).
Удинезе – Сильвестри, Молина, Мари, Родриго Бекао, Перес (Зегелар, 82), Удоджи, Яяло, Перейра, Макенго, Деулофеу, Бету.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Верету, 73), Смоллинг, Манчини (Карлес Перес, 85), Рожер, Залевски (Афена-Гьян, 65), Сержиу Оливейра (Эль-Шаарави, 46), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абрахам (Шомуродов, 65).
Огоҳлантириш: Деулофеу (26), Афена-Гьян (70), Макенго (86), Ибанес (88), Бекао (90+2).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Рома" дуранг ўйнади, Шомуродов эса қутқарувчи ролида