1 060
«Пахтакор» мусобақа дебютантини енга олмади, «Metaллург» ҳам «Сурхон» билан дуранг қайд этди
Фото: «Пахтакор»
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган икки учрашув 16 март, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Пахтакор» «Олимпик» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Русланбек Жиянов ҳисобни очди. Бу Тимур Копадзе шогирдларининг Суперлигадаги дебют голига айланди. 22-дақиқада «шерлар» футболчиси Фаррух Сайфиев мувозанатни тиклади.
Дуранг натижадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 7 тага етказди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди, «Олимпик» 2 очко билан 11-ўриндан жой олди.
«Meтaллург» ва «Сурхон» баҳсида эса дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
«Meтaллург» 5 очко билан учинчи ўринни банд этган бўлса, «Сурхон» ушбу дурангдан сўнг 2 очко билан 10-ўринда бормоқда.
«Олимпик» — «Пахтакор» 1:1
Голлар: 1:0 — 6 Русланбек Жиянов, 1:1 — 22 Фаррух Сайфиев
«Олимпик»: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Русланбек Жиянов (99. Муҳаммадали Ғиёсов, 80), 9. Темур Мамасидиқов (8. Бектмир Абдуманнонов, 68), 10. Фаррух Мухторов (77. Даврон Анваров, 46), 11. Отабек Жўрақўзиев (22. Пўлатхўжа Ҳолдорхонов, 77), 19. Достонбек Турсунов (4. Элдор Бегимов, 68), 21. Муҳаммадазиз Ибрагимов, 44. Шаҳзод Тоиров, 70. Абубакр Ризо Турдиалиев.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Алексей Ларин, 21. Камен Ҳажиев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 14. Оливер Шаркич (27. Сардор Собирхўжаев, 46), 6. Икром Алибоев, 8. Азиз Турғунбоев (77. Миржаҳон Мираҳмадов, 85), 11. Сардор Рашидов (18. Ҳожимат Эркинов, 64), 10. Драган Черан.
Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков (19), Достонбек Турсунов (31), Фаррух Мухторов (44), Даврон Анваров (72).
Четлатишлар: Икром Алибоев (15), Саидазамат Мирсаидов (60), Шаҳзод Тоиров (90+1).
«Meтaллург» — «Сурхон» 0:0
«Meтaллург»: 12. Александр Лобанов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 87), 80. Фаррух Иброҳимов, 5. Аббос Отахонов, 97. Муҳаммадали Алиқулов, 94. Фарҳод Бекмуратов, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 18. Фозил Мусаев, 30. Иброҳим Ибрагимов (16. Жасур Холтўраев, 64), 11. Дамир Темиров, 9. Забиҳилло Ўринбоев.
«Сурхон»: 35. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2. Зоир Жўрабоев, 3. Бобиржон Акбаров, 4. Жавоҳир Соҳибов, 8. Бахтиёржон Қосимов, 10. Муродбек Бобожонов, 11. Луис Мигел Кезада (23. Абдулазиз Юсупов, 80), 13. Мирослав Маркович, 20. Иқбол Маликжонов, 33. Тоҳиржон Шамшиддинов, 66.Беҳрўз Шайдулов.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов (13), Аброрбек Тошқўзиев (29), Луис Мигел Кезада (52), Иқбол Маликжонов (68), Александр Лобанов (68), Бобиржон Акбаров (81). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин