
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков ўтган якшанба куни "кўк-анорранглилар"нинг "Реал" устидан қозонган йирик ғалабаси (4:0) ҳақида гапирди.
"Хави ўйинчилар кўнглига йўл топа олибди. Улар "Сантьяго Бернабеу"да ўз майдонида ўйнаётгандек ҳаракатланишди. Педри тўпни "Реал"нинг тўрт нафар ярим ҳимоячисидан кўра кўпроқ олиб қўйди. Ҳужум учлиги жуда яхши ҳаракат қилди.
Бу ўйин узоқ вақт эсда қолади. Хави ҳамма нарсада – жамоанинг жисмоний тайёргарлиги, тактикаси, психологияси бўйича Анчелоттидан ўзиб кетди. Мен чигил ёзди машғулотни кўрдим, футболчиларнинг кайфияти бутунлай бошқача эди", – деди Стоичков. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг