date
views 1 562

Килиан Мбаппе: "Ҳаммасидан безор бўлдим"

Килиан Мбаппе: "Ҳаммасидан безор бўлдим"
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубда содир бўлаётган воқеалардан норозилигини билдирди.

Манбага кўра, футболчи буни Франция терма жамоаси жойлашган жойда ўтказаётган машғулот вақтида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбага айтган. Мбаппе Погбанинг қулоғига "ҳаммасидан безор бўлдим", деган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 1/8 финал босқичида "Реал"га ютқазиб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Париж клуби Франция чемпионатида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда, аммо сўнгги ўйинда “Монако”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Олдинроқ 23 ёшли Мбаппе ёзги трансфер ойнасида текинга "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Килиан Мбаппе: "Ҳаммасидан безор бўлдим"