21:44 / 25.03.2022
1 083

"Navruz Cup". Ўзбекистон ирода кўрсатиб, Қирғиз Республикасини таслим этди

"Navruz Cup". Ўзбекистон ирода кўрсатиб, Қирғиз Республикасини таслим этди
"Navruz Cup" турниридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Дастлаб, қўшниларимиз таркибида Мирлан Мурзаев ҳисобни очди. 64-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Беллашув якунига яқин Игорь Сергеев дубль қайд этиб, вакилларимизнинг ғалабасини таъминлаб берди.

Шу тариқа, Ўзбекистон "Navruz Cup" финалига йўл олди.

Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 3:1
Гол:
Элдор Шомуродов 65', Игорь Сергеев 85', 90+1' – Мирлан Мурзаев 6'

Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 18.Абдулла Абдуллаев, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 9.Одил Ҳамробеков, 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов (19.Азизбек Амонов, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов ( 21.Игорь Сергеев, 79), 10.Жалолиддин Машарипов (23.Ойбек Бозоров, 89), 14.Элдор Шомуродов (с) (15.Умар Эшмуродов, 87).
Захира: 1.Умид Эргашев, 16.Валижон Раҳимов, 2.Ислом Қобилов, 11.Ҳусниддин Алиқулов, 13.Шерзод Насруллаев, 6.Сардор Собирхўжаев, 20.Ҳожимат Эркинов.

Қирғиз Республикаси: 13.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин (с), 5.Айзар Акматов, 18.Қайрат Жиргалбек, 11.Бекжан Сагинбаев (14.Александр Мишенко, 72), 20.Бахтияр Дуйшобеков, 12.Одилжон Абдураҳмонов (8.Азим Азаров, 82), 22.Алимардон Шукуров, 7.Гулжигит Аликулов, 21.Фархат Мусабеков (23.Аҳлиддин Исроилов, 72), 10.Мирлан Мурзаев.
Захира: 1.Павел Матяш, 16.Калисбек Акималиев, 6.Данила Сокирченко, 25.Христиан Браузман, 17.Атай Жумашев, 15.Муролимжон Аҳмедов, 26.Абай Боколеев, 9.Эрнист Батирканов, 19.Эльдар Молдожунусов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Navruz Cup". Ўзбекистон ирода кўрсатиб, Қирғиз Республикасини таслим этди