date
views 1 191

«Реал» ёки «Барселона»: Мбаппе иккиланмоқда

«Реал» ёки «Барселона»: Мбаппе иккиланмоқда
«ПСЖ»нинг 23 ёшли юлдуз-ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Бироқ француз футболчиси «Барселона» таклифини ҳам кўриб чиқишга шайлигини билдирди.

«L'Equipe» ёзишича, «Барселона» қай тарзда ривожланмоқчи — шуниси Мбаппени қизиқтиряпти.

Хабарларга кўра, Мбаппе — каталонияликлар ёзда қўлга киритишни режалаштирган Эрлин Ҳолланга муқобил номзод.

Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси муддати 2022 йилнинг ёзида тугайди. Жорий мавсумда у Париж жамоаси учун 26 гол уриб, 17 та голли узатмани амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёки «Барселона»: Мбаппе иккиланмоқда