
«Бавария» ҳудумчиси Роберт Левандовски фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга тайёр. Sportitalia хабарига кўра, польшалик ҳужумчи «кўк-анорранглилар» сафига ўтишга тайёр ва бу ҳақида «Барселона» вакилларига маълум қилган.
Энди каталонлар «Бавария» билан келишиб олишига тўғри келади. Левандовскининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
33 ёшли Роберт жорий мавсум «Бавария» сафида Бундеслигада 27 та ўйин ўтказиб, 31 гол ва битта голли узатма муаллифига айланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар