18:27 / 29.03.2022
994

Navruz Cup—2022. Тожикистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди

Navruz Cup—2022. Тожикистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди
Фото: ЎФА
Футбол бўйича Navruz Cup—2022 мусобақасининг 3-ўрини учун кечган баҳсда Тожикистон терма жамоаси 29 март, сешанба куни Қирғизистон билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 54-дақиқасида Парвиз Умарбоев пенальтидан гол урди ва Тожикистон терма жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа Тожикистон Navruz Cup—2022 мусобақаси 3-ўрин соҳибига айланди.

Сегрт Петар шогирдлари ярим финалда Уганда билан ўйнаганди ва пенальтилар сериясида мағлуб бўлган. Қирғизистон эса ярим финал баҳсида Ўзбекистонга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Navruz Cup—2022 мусобақасининг финал баҳси 29 март соат 19:00 да бўлиб ўтади. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Уганда билан баҳс олиб боради.

Navruz Cup—2022
3-ўрин учун баҳс
29 март, сешанба

Тожикистон — Қирғизистон 1:0
Гол:
1:0 — Парвиз Умарбоев (пенальти).
Тожикистон: Рустам Ятимов, Зоир Жўрабоев, Давронжон Эргашев (Фирдавс Чакалов, 46), Ваҳдат Ҳанонов, Парвиз Умарбоев (Ислом Зоиров, 63), Алишер Жалилов, Муҳаммаджон Раҳимов (Шервони Мабацҳоев, 46), Эҳсони Паншанбе, Аҳтам Назаров, Манучеҳр Жалилов (Искандар Жалилов, 88), Манучеҳр Сафаров.
Қирғизистон: Эржан Токотаев, Тамирлан Козубаев, Айзар Аҳматов, Гулжигит Алиқулов, Мирлан Мурзаев (Эрнист Батирканов, 81), Бекжан Сагинбаев (Муролимжон Аҳмедов, 78), Одилжон Абдураҳмонов, Александр Мишенко, Кайрат Жиргалбек ўғли, Фарҳод Мусабеков, Алимардон Шукуров (Элдор Молдожунусов, 86).

Четлатишлар: Манучеҳр Сафаров (23), Гулжигит Алиқулов (23), Одилжон Абдураҳмонов (52), Ваҳдат Ҳанонов (85).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Navruz Cup—2022. Тожикистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди