Уганда футбол федерацияси расмий сайти мамлакат терма жамоаси ҳимоячиси Бевис Мугаби баландга сакраш бўйича “Манчестер Юнайтед” тўпурари Криштиану Роналду рекордини янгилаганини эълон қилди. Мугабининг ўзи бунга муносабат билдирди.
- Тўғрисини айтсам, мен акам телефон қилиб, баланд сакраганимни айтмагунича, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаган эдим. Ўша пайт бор фикрим жамоамга уч очкони олиб беришга қаратилганди. Голим ўшанда жамоам учун жуда зарур бўлган уч очко келтирганидан хурсанд бўлгандим, - деди Бевис Мугаби.
26 ёшли ҳимоячи Шотландия премьер-лигасининг 2021 йилги мавсумида 8 фут ва 6 дюйм баландликка сакраб гол урди. Аввалги рекорд натижа Криштиану Роналдуга тегишли бўлиб, португалиялик тўпурар 2019 йили “Ювентус” сафида “Сампдория”га гол урганида 8 фут ва 5 дюйм баландга сакраган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди