16:14 / 03.04.2022
1 140

Журналист Моуриньонинг жаҳлини чиқарди

Журналист Моуриньонинг жаҳлини чиқарди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо унга тактика, яъни учта марказий ҳимоячи схемаси ҳақида савол берган журналистга қўполлик қилди.

"Мен сиздан анча қийинроқ савол кутгандим. Кеча сизни радиода эшитдим, сиз анча тажовузкор, анча танқидийроқ, жиддийроқ эдингиз. Мен бундай оддий саволни кутмагандим.

Бундан хулоса қиламанки, сиз радиода жуда тажовузкорсиз, лекин бу ерга келиб, менинг кўз ўнгимда ўзингизни аҳмоқга соляпсиз
”, - деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” бугун А Сериянинг 31-тури доирасида сафарда “Сампдория”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Журналист Моуриньонинг жаҳлини чиқарди