23:07 / 03.04.2022
1 307

"Рома" сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

"Рома" сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди, Шомуродов захирадан майдонга тушди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 31-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар 3 апрель, якшанба куни бўлиб ўтди.

«Roma» сафарда «Сампдория»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Генрих Мхитарян римликларни олдинга олиб чиқди. Мазкур гол беллашувда ягоналигини сақлаб қолди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учрашувнинг 81-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Мазкур ғалаба орқали «Roma» очколарини 54 тага етказиб олди ва 5-ўринга қайтди. «Сампдория» 29 очко билан 16-поғонада бормоқда.

Турнинг яна бир муҳим ўйини Бергамода кечди. Унда «Наполи» «Аталанта» устидан ишончли ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

«Сампдория» — «Roma» 0:1
Гол
: 0:1 – 27 Мхитарян.
«Сампдория»: Аудеро, Берешински, Колли, Ferrari (Ёшида, 90+1), Мурру (Аужелло, 60), Ринкон (Роналду Виейра, 60), Кандрева, Сенси (Куальярелла, 46), Торсбю (Тримболи, 73), Сабири, Капуто.
«Roma»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Виня, 81), Мхитарян, Сержиу Оливейра (Кумбулла, 90+3), Кристанте, Пеллегрини (Бове, 90+3), Абраҳам (Шомуродов, 81).
Огоҳлантиришлар: Рожер (9), Берешински (46), Сержиу Оливейра (48), Сабири (71).

«Аталанта» — «Наполи» 1:3
Голлар
: 0:1 – 14, пенальти Инсине, 0:2 – 37 Политано, 1:2 – 58 де Рон, 1:3 – 81 Элмаз.
«Аталанта»: Муссо, Хатебур (Бога, 46), Паломино, Гимшити (Меле, 63), Скалвини, Заппакоста, де Рон, Фройлер (Пашалич, 83), Копмейнерс, Малиновский (Миранчук, 46), Муриэль (Сиссе, 83).
«Наполи»: Оспина, Заноли, Кулибали, Жезус, Мариу Руй, Лоботка, Зелиньски (Фабиан Руис, 70), Замбо-Ангисса, Мертенс (Малкюи, 88), Инсине (Лосано, 69), Политано (Элмаз, 59).
Огоҳлантиришлар: Паломино (35), Жезус (67), Оспина (76), Замбо-Ангисса (84), де Рон (86).

«Фиорентина» — «Эмполи» 1:0
Гол:
1:0 – 58 Гонсалес.

«Удинезе» — «Кальяри» 5:1
Голлар
: 0:1 – 32 Жоао Педро, 1:1 – 38 Родриго Бекао, 2:1 – 45 Бету, 3:1 – 49 Бету, 4:1 – 59 Молина, 5:1 – 73 Бету.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Рома" сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди, Шомуродов захирадан майдонга тушди