
ФИФА учрашувлардаги вақтларни узайтириш ғоясини кўриб чиқмоқда. Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, ташкилот тоза ўйин вақтини кўпайтириш истагида.
Бунинг учун учрашувлардаги биринчи ва иккинчи бўлимга қўшиб бериладиган дақиқаларни узайтирмоқчи. Режага кўра, айрим ҳолларда қўшиб берилган дақиқалардан сўнг ўйин вақти 100 дақиқадан ошади.
Яқинда Италияга ташриф буюрган ФИФА президенти Жанни Инфантино бундай ғоя кўриб чиқилаётганини тасдиқлади.
Бу ғоя илк бор Қатарда бўлиб ўтиши кутилаётган ЖЧ—2022 мусобақасида синовдан ўтказилиши мумкин. Аммо бунинг учун Халқаро футбол ассоциациялари иттифоқи (IFAB) рухсати керак бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар