1 016
"Ростов"да Карпин тўғри овқатланиш ҳақида кўп гапирарди. Бу нарса менга Италияда жуда асқотди" - Элдор Шомуродов
Яқинда Championat.asia офисига ташриф буюрган Игорь Рабинер Ўзбекистон терма жамоаси форварди билан учрашди.
Ўзбеклар футболда исландияликлар сингари ҳайқиришади
Ўзбекистонда, йўқ-йўқ, эҳтимол бутун Марказий Осиёда Намангандагидек қайноқ ҳарорат бағишлайдиган ва сершовқин мухлис бўлмаса керак. Агарда мамлакат пойтахти Тошкентда футбол учрашувига уч-тўрт минг киши тез-тез ташриф буюрадиган бўлса (пойтахт шаҳарларда бўлгани сингари бу ерда бошқа кўнгилочар тадбирлар ҳам ўтказилади), ҳақиқий футбол туҳфа этадиган "Навбаҳор"нинг ўйинида мунтазам равишда камида 20 000 киши тўпланади. Трибунадаги ҳайқирувчи томошабинлар эса европалик мухлислардан ҳам ўтиб тушади.
80 йилдан кўпроқ вақт илгари бувим ва амаким Улуғ Ватан уруши пайтида эвакуация қилинган бу каби олис манзилдан қўним топган ҳудудларга келаман деб ўйламагандим. Мана эндиликда Фарғона водийсига "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қирғизистонга қарши ўйинини жонли кўриш учун келдим ва бундан жуда хурсандман.
Негаки, Ўзбекистон пойтахтидан қор билан қопланган тоғли довондан автомобилда тўрт соатдан ортиқ йўл босиб ўтишнинг ўзи бўлмайди. Бу ернинг инсонлари меҳмондўст. Сизни Игор ака деб чақиришса ёқимли эшитилади: Ўзбекистонда бу қўшимча ёши катта ҳамда ҳурматли кишиларга нисбатан мурожаат қилишда ишлатилади.
Наманганда Наврўз кубоги учун ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг икки марказий трибуна томошабинлари ҳам худди Евро-2016'даги исландияликлар каби "У! У! У!" дея ҳайқиришди ва мезбон жамоанинг барча ишқибозлари қўлларини юқорига кўтардилар. Кўпчилик томонидан мобил телефон чироқларининг ёқилиши ҳам ўзбек футбол ихлосмандлари учун янгилик эмас.
Мана кекса мухлис трибунадан чиқиб, бир ярим соат давомида ўз вазифасини сидқидилдан бажарган милиционернинг қўлини сиқиб қўяди. Буни яна қаерда кўриш мумкин? Бу ерда ҳам мезбон, ҳам меҳмон мухлисларнинг барабанчилари бор. Мен матбуот учун ташкиллаштирилган бир қатор йирик мониторларни кўрганимда, ҳайратдан ёқа ушладим. Сиз бу нарсаларни РПЛда топа олмайсиз.
Ўйин давомида кулгимни қистаган ҳодиса содир бўлди: рўпарамдаги трибунадагилар тожикистонлик ҳакамнинг бир вазиятдаги қароридан норози бўлишди ва ўн минг ўзбек бир овоздан соф русча овозда барчага маълум бўлган қўштирноқ ичидаги ҳайқириқларни айта бошлашди. ҳакамни ноанъанавий жинсий ориентацияда айблаш! Қўшни сектордаги ўриндиқларда ўтирганлар ҳайрон бўлишганча, "Улар рус тилида ниманидир билишлари факт эмас, лекин бу мана бунга гап йўқ!" деб қўйишди. Дарвоқе, Тошкентдагилар рус тилида бинойидек гаплашишади.
Шундай қилиб, қадимги совет анъаналари Осиёнинг марказида ҳали ҳам сақланиб қолган. Ҳакам ҳам халқнинг бу овозини яхши эшитганига шубҳа йўқ. Хўш, бундай лингвистик сюрприздан сўнг, 1:1 ҳисобида давом этаётган баҳсда ҳал қилувчи иккита голини захирадан майдонга тушган Игор Сергеев исмли форвард киритиши ажабланарли эмасми? Она тили илҳом бағишламасмикан?
Шомуродов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда
Қаҳрамонимиз ўйин бошида қирғизистонликлар томонидан урилган голга жавоб қайтариб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо бунинг учун у кўп машаққат чекди. Мисол учун, тайм охирига келиб унинг оёқларига қаттиқ зарба беришди, шундан сўнг у узоқ вақт ўрнидан туролмади. Трибунадагилар эса унга қарата "Элдор! Элдор!" дея бақиришди. У ўрнидан туриб, майдон бўйлаб қийинчилик билан қадам ташлай бошлаганида рус тилида ҳайқириқлар янгради: "Молодец! Мужик!"
Буни эшитиш ёқимлими? Эртасига форварддан сўрайман.
- Албатта. Мени бутун Ўзбекистонда яхши кўришларини ҳис қиламан.
- Нима учун?
- Чунки улар футболни яхши кўрадилар. Одамлар Европада ўйнашимдан мамнун.
Бир неча кун аввал Элдор ҳақида жаҳон чемпионати финал босқичида бошқарган ўйинлар сони бўйича жаҳон рекордчиси – 3 та турнирда 11 та ўйин ўтказган таниқли ҳакам Равшан Эрматов билан суҳбатлашган эдик. Эрматов 2019 йилдан буён Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Албатта, Шомуродов мавзусига тўхталмай иложимиз йўқ эди.
– Афғонистон билан чегарадош олис Жарқўрғон шаҳридан "Рома" ва асрий Рим шаҳрига қандай бориш мумкин?
- Ҳозирда бу ҳақда ёш футболчиларимизни руҳлантириши керак бўлган ҳужжатли фильм суратга оляпмиз. Улар баъзан ўзларига ишонмайдилар, Элдор эса ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини исботлади. Агар сизда характер, орзуга интилиш, ўз устингизда доимий ишлаш ва фидойилик бўлса, бунга эришиш мумкин. Унинг фаолияти ҳар доим ҳам бир текисда ўтмаган, лекин метин ирода доимо у билан бўлган ва шу нарса уни ҳеч қачон тўхтаб қолишига йўл қўймаган. Менимча, бу чегара эмас, у ҳали ҳам ўсиш салоҳиятига эга.
- Ростовдаги бир неча йил Шомуродовнинг ривожланиши учун кўп нарса бера олдими?
- Менимча, ҳа. Бу унинг фаолиятидаги муҳим босқич эди. Россия чемпионати қизиқарли ва ҳаракатланишга талабчан бўлиб, бу унинг янада ўсишига ёрдам берди, Европага кетиш учун трамплин вазифасини бажарди. Чиниқиш, карерасидаги кейинги қадамни ташлашни "Ростов"да ўрганди.
- Ўз ватанини ҳеч қаерга ташлаб кетмайдиган 90 фоиз россиялик футболчилардан кўра Шомуродовни амбицияли футболчи дейиш мумкинми?
- Мен уларни солиштирмоқчи эмасман. Айтмоқчиманки, Апеннин ярим оролига бориш қарори, кейин эса у ердаги муваффақиятли давр Элдорнинг ҳаётдаги қийинчиликлардан қўрқмаслигини акс этади. Италияда бўлганида, у дунёнинг энг яхши лигаларидан бирида тўп тепадиган футболчи бу масалага қандай ёндашиши кераклигини англаб етди. Бу тажриба ҳозирда терма жамоага фойда келтиради.
Аммо ҳозирда "Рома"да анчадан бери гол ура олмаган ва Жозе Моуриньо томонидан захира ўриндиғига ўрнашган Шомуродов қийналмоқда. Терма жамоада гол уриши унинг учун жуда зарур эди. Қолаверса, ўйинга Элдорнинг отаси ҳам ташриф буюрганди. Қандай қилиб унинг кўнглини оғритиш мумкин? Бу ўзбекларга хос эмас, бу ерда катталарга ҳурмат деган тушунча бор.
Улар менга тушунтирганидек, бу эрда нафақат ота-оналар, балки ёши катта кишиларга ҳам "сиз" дея мурожаат қилинади. Шомуродов оиласида ҳам шундайми ёки йўқми, Элдорнинг ўзидан ва катта акаси Санжардан сўраб, дарҳол "ҳа" деган жавоб олдим.
Унинг дадаси хотиржам одам. Биз бир қаторда ўтирдик ва мен унинг майдонда содир бўлаётган воқеаларга, жумладан, ўғли билан қандай муносабатда бўлишини кузатиш имконига эга бўлдим. Элдор шикастланганида ва жароҳати қай даражада эканлиги ҳали ноаниқ бўлганида, отасининг юзида бирон ўзгариш сезмадим. У товуш чиқармади ва зўриқиш билан майдонга тикилиб қолди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?