05:57 / 10.04.2022
1 055

"Реал" ишончли ғалабага эришди ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади

"Реал" ишончли ғалабага эришди ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 31-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 9 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Хетафе»ни қабул қилди. Асосан мезбонлар устунлик қилган баҳсда ҳисоб 38-дақиқада Каземиро томонидан очилди. 68-дақиқага келиб эса Лукас Васкес орадаги фарқни оширди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа «Реал» ўз майдонида ишончли ғалабани расмийлаштириб, чемпионлик йўлидаги муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди. Жамоа 72 очко билан мусобақа жадвалини бошқармоқда. 2-ўриндаги «Севилья» «қироллик клуби»дан нақ 12 очкога ортда қолмоқда. «Хетафе» эса 32 очко билан 14-поғонада жойлашган.

«Реал» – «Хетафе» 2:0
Голлар:
1:0 – 38 Каземиро, 2:0 – 68 Васкес.
«Реал»: Куртуа, Алаба (Начо, 86), Милитао, Марсело, Каземиро (Себальос, 75), Вальверде, Камавинга, Васкес, Бензема (Бэйл, 74), Винисиус Жуниор (Асенсио, 83), Родриго.
«Хетафе»: Сория, Суарес, Митрович, Жене, Куэнка (Кабако, 82), Оливера, Максимович (Ёкушлу, 86), Аленья (Оскар Родригес, 46), Вильяр (Флорентину, 74), Унал, Майораль (Сандро Рамирес, 46).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (44), Вальверде (45), Оливера (76), Жене (79).

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" ишончли ғалабага эришди ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади