“Рома” А Сериянинг 32-турида “Олимпико”да чемпионат аутсайдери “Салернитана” жамоасини қабул қилиб, ўта қийин ғалабага эришди. Римликларнинг Еврокубоклар учун курашдаги рақиблари – “Аталанта” ва “Фиорентина” ўзаро кураш олиб борди ва бу тўқнашувда флоренцияликларнинг ғалабаси “Ром”га қўл келди. Ҳозирги ҳолатга кўра, “Рома” бергамоликлардан олти очкога илгарилаб кетди. “Фиорентина” эса тўрт очко ортда қолмоқда.
Кўпчилик бу учрашувда “Рома”нинг осонликча ғалаба қозонишини кутганди. Бироқ, биринчи бўлим ўрталарида рақиблардан Иван Радованович ҳисобни очди. Қолган дақиқаларда “Салернитана” жуда мустаҳкам ҳимояланди.
Моуриньо иккинчи бўлим ўрталарида бешта ўзгариш қилгани самара берди. Захирадан ўйинга қўшилган Карлес Перес 82-дақиқада ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Бу “Барселона” тарбияланувчисининг жорий чемпионатдаги биринчи голи бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Крис Смоллинг рақибни “нокаут”га тушириб, ғалаба тўпини киритди.
Мазкур баҳсда 68-дақиқада майдонга тушган Элдор Шомуродов жамоасининг учинчи голини киритишга жуда яқин келганди. Лекин катта тезликда жарима майдончасига кириб, мураккаб вазиятдан берган зарбасини Луиджи Сепе қайтариб қолди.
“Рома”нинг кетма-кет иккинчи ўйинида можароли вазият юзага келгани қизиқ бўлди. Конференциялар лигасида “Буде-Глимт” бош мураббийи ва “Рома” дарвозабонлари мураббийи ўртасида келишмовчилик келиб чиққанди ва бу борада суриштирув ишлари давом этмоқда.
“Салернитана” билан бўлган ўйиндан кейин ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Рақиб жамоа спорт директори Вальтер Сабатини римлик футболчилар ва мураббийларнинг ўзини тутишини кескин танқид қилди.
- “Рома”нинг ҳурматини сақлаган ҳолда, улар ўзларини чидаб бўлмас даражада тутганини айтишим керак. Ҳақиқий спортчилар бундай бўлмайди. Ҳакамнинг майдондаги ҳар бир қароридан кейин унга эътироз билдиришди. Улар ҳакам ва рақиб жамоа шаънига тўғри келмайдиган гапларни гапиряпти.
Мен клубимизга нисбатан ҳурматсизлик қилишларига жимгина қараб туролмайман. Ҳа, биз лигада жон сақлаш учун курашяпмиз, шунга қарамай, ҳурматга лойиқмиз, - деди Вальтер Сабатини.
Дарҳақиқат, ўйин якунланиши арафасида Жозе Моуриньо мураббийлар штаби вакилларидан бири ҳам “Салернитана” захира ўриндиғида ўтирган рақиб жамоа вакилларига нолойиқ гапларни айтди.
Жозе Моуриньо учрашувдан кейин бу ҳолат бўйича узр сўради.
- Биз пайшанба куни ҳам учрашув ўтказганмиз ва жамоа чарчаб қолди. Ўйинчиларни алмаштирганимиздан кейингина ташаббусни ўз томонимизга оғдира олдик.
“Салернитана” жуда яхши ҳимояланди ва бизга жуда кўп муаммо туғдирди. Биз уч очкога лойиқмиз, деб ҳисоблайман. Рақиб жиддий қаршилик кўрсатган оғир учрашувда муҳим ғалабага эришдик.
Ўйин охирида хунук ҳолат юз берди. Мен бунинг учун узр сўрайман. Чунки мураббийлар штабимга мен масъулман, - деди Жозе Моуриньо.
Ушбу ғалабадан сўнг, пойтахт клуби очколари сонини 57 тага етказиб, бешинчи поғонадаги ўрнини мустаҳкам олди. Энди “Рома” олдида А Серияда иккита қийин учрашув турибди. Жозе Моуриньо шогирдлари апрель ойининг охирига қадар икки гранд – “Наполи” ва “Интер” меҳмони бўлади. Биринчи давра учрашувларида неаполликлар Римдан бир очко олиб кетган бўлса, миланликлар йирик ҳисобдаги ғалаба билан ортга қайтган.
Унгача, “Рома” футболчилари 14 апрель куни Конференциялар лигаси чорак финалининг жавоб ўйинида “Будё-Глимт” билан куч синашади. Бўлажак тўқнашувда римликларни ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба қониқтиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди