1 214
"Бу жамоанинг фалсафасига, мураббийига тан берганман" - "Пахтакор" ва "Насаф"нинг ўйинлари мутахассис нигоҳида
ОЧЛнинг иккинчи турида жамоаларимиз муҳим уч очколарга эга чиқишди. Биз эса ўз ўрнида мутахассис фикрига қулоқ тутиш мақсадида таниқли собиқ футболчи Акмал Холматовга юзландик.
Мураббий дастлаб "Пахтакор" ва "Насаф"нинг ўйинларидаги ўзгариш, таассуротлар ҳақида гапирди. Собиқ тўп тепар ниманинг ҳисобига бундай вазиятлар бўлганини тушунтирди.
- "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам биринчи турни ёмон ўтказишмади. Тўғри натижа биз кутгандек бўлгани йўқ. Эътибор берган бўлсангиз, икки жамоамиз учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишди. "Пахтакор"да янги мураббий ва ҳимоя чизиғи ҳам янгиланган. Уларга вақт керак. Жамоанинг ўйини фурсат ўтган сари янада яхшиланади. Ҳар қандай халқаро турнирда жамоаларимиз илк ўйинда қийналади. Қандайдир ўзимизга ишонч етишмайдими, билмадим. "Ал Таавон" билан баҳсда жамоанинг ўйинида ўзгариш сезилди. Лекин унутмаслик керакки, "Сепахон" футболчилари ҳам ўша куни "Пахтакор"га қараганда мазмунлироқ тўп тепганди. Менимча, Шерзод Аъзамовнинг асосий таркибга киритилгани фойда келтирди. Шунинг ҳисобига ҳимояда палапартишликлар кўзга ташлангани йўқ. Футболчилар анча интизомлироқ ҳаракат қилишди.
Жамоанинг ҳужум чизиғидаги муаммолар ҳақида аввал айтиб ўтган эдик. Мана шу омил "Пахтакор"га натижа келтиришда тўсиқ бўлаётгани йўқмикан? Мутахассисимиз фикримизни инкор қилган ҳолда қўшимча қилди.
- Фикримча, ҳужумчи билан боғлиқ муаммо йўқ. Чунки Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Хожимат Эркиновда тезкорлик, аниқлик бор. Улар бемалол гол ура олишади. "Пахтакор"дек буюк жамоа битта футболчига боғланиб қолиши керак эмас. Драган Черан жамоанинг ҳақиқий матори. Легионер номига мос. Шаркич ҳам, Мираҳмадов ҳам ҳали ўзини кўрсатади.
Дастлаб Қатар клуби "Ал Садд"дан очко олган "Насаф" иккинчи ўйинда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасини ишончли ҳисобда таслим қилди. Акмал Холматовнинг бу борадаги фикрлари шундай бўлди:
- "Насаф" ўз услубида, ёшларга ишонч билдирган ҳолда бир неча йилдан бери барқарор ўйнаб келяпти. Мен бу жамоага, мураббийига, фалсафасига тан берганман. "Ал Виҳдат" билан учрашувда бутун жамоа ишлади. Мураббийлар тўғри захираларни амалга оширишганининг самараси десак бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди