17:17 / 17.04.2022
1 597

Моуриньонинг тактикасига сиғмаётган Шомуродов

Моуриньонинг тактикасига сиғмаётган Шомуродов
18 апрель куни А Серия 33-турида "Рома"ни жиддий синов кутмоқда. Римликларни "Наполи" қарши олади. Учрашув Неаполда бўлиб ўтади.

Беллашув олдидан Италия нашрлари доимгидек тахминлар билдирди. Жумладан, "La gazzetta dello sport" нашрида римликлар тактикаси ва таркиби муҳоками қилинди.

Аввалроқ, португалиялик мутахассис 3-4-2-1 тактикасига суянишни бошлаганди. Бунда жамоа 3 ҳимоячи билан ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумга ўтганда ҳимоячилар сони 5 тага етар, римликлар олдинга бораётганди ҳам устунлик бериши мумкин эди. Итальянча тактика Жозега маъқул келаётганди. Мураббий айрим учрашувларда 3 ҳимоячи билан ўйнаган. Аммо олдинги чизиқда Тэмми Абрахамга Николо Дзаньоло ёрдам берарди. Охирги пайтларда ундай эмасди.

"Бўрилар"нинг олдинги чизиғида Абрахамга Мхитарян кўмаклашди. Бироқ бундан жамоа кўп ҳам фойда кўрмади. Моуриньо ўйинларни ютди. Лекин жамоа анча қийналди. Боз устига у бу гал бундай қила олмайди. Рақиб анча жиддий. А Серияда "Милан" ва "Интер"дан сўнг 3-ўринда бораётган "Наполи". Неаполда Жозе шогирдлари ўрганган тактикани қўллайди.

Николо Дзаньоло жойига қайтади. Моуриньо аввалги ўйинларда уни орқароқда ўйнатганди, жамоа қийналди. Шунинг учун бу гал Жозе ҳужум чизиғида Абрахамга ярим ҳимоячини тандем қилади. Бунда тактика 3-4-1-2га ўзгаради. Генрих Мхитарян ва ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирада қолдирилади. Ўйиннинг боришига қараб улар алмаштирилиши мумкин...

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньонинг тактикасига сиғмаётган Шомуродов