
Футбол бўйича Англия чемпионатининг бир қатор қолдирилган ўйинлари 20 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Челси» 25-турнинг қолдирилган ўйинида ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Эдвард Нкетиа ҳисобни очди. 17-дақиқада Тимо Вернер мувозанатни тиклади. 27-дақиқада Эмиль Смит-Роу «канонирлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Цезарь Аспиликуэта ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Нкетиа гол уриб, дублни расмийлаштирди. Учрашув якунланиши арафасида Букайо Сака пенальтидан унумли фойдаланиб, «Арсенал»нинг ғалабасини таъминлади.
«Манчестер Сити» 30-тур доирасидаги ўйинда «Брайтон» билан баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Шаҳарликлар» сафида Риёд Маҳрез, Фил Фоден ва Бернарду Сильва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Пеп Гвардиола шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 77 тага етказди ва 1-ўринга кўтарилиб олди. «Брайтон» 40 очко билан 10-поғонадан жой олган. «Арсенал» 57 очко билан 5-ўринда бораётган бўлса, «аристократлар» 62 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди.
«Челси» — «Арсенал» 2:4
Голлар: 0:1 – 13 Нкетиа, 1:1 – 17 Вернер, 1:2 – 27 Смит-Роу, 2:2 – 32 Аспиликуэта, 2:3 – 57 Нкетиа, 2:4 – 90 Сака (пенальти).
«Челси»: Менди, Аспиликуэта, Кристенсен (Тиаго Сильва, 46), Сарр, Жеймс, Алонсо (Зиёш, 81), Канте, Лофтус-Чик, Маунт, Лукаку (Ҳаверц, 60), Вернер.
«Арсенал»: Рэмсдейл, Уайт, Ҳолдинг, Габриэль, Нуну Тавареш, Жака, ан-Ненни, Эдегор, Смит-Роу (Соареш, 75), Нкетиа (Мартинелли, 70), Сака (Ляказетт, 90).
Огоҳлантиришлар: Сарр (65), Маунт (84), Габриэль (90), Аспиликуэта (90).
«Манчестер Сити» — «Брайтон» 3:0
Голлар: 1:0 – 53 Маҳрез, 2:0 – 65 Фоден, 3:0 – 82 Бернарду Сильва.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Стоунз (Зинченко, 77), Ляпорт, Аке (Рубен Диаш, 46), Гундўған, де Брюйне (Габриэль Жезус, 83), Родри, Бернарду Сильва, Фоден, Маҳрез.
«Брайтон»: Санчес, Лэмпти (Уэбстер, 61), Данк, Велтман, Кукурелья, Марч, Мак Аллистер, Мвепу, Кайседо (Сармиэнто, 73), Гросс, Уэлбек (Мопе, 77).
Огоҳлантиришлар: Мак Аллистер (79), Уэбстер (81), Данк (89).
«Эвертон» — «Лестер» 1:1
Голлар: 0:1 – 5 Барнс, 1:1 – 90 Ришарлисон.
«Ньюкасл» — «Кристал Пэлас» 1:0
Гол: 1:0 – 32 Альмирон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар