А Сериянинг 34-турида Генрих Мхитарян Элдор Шомуродовнинг узатмасидан кейин “Интер” дарвозасини ишғол қилди. Бу голдан сўнг арманистонлик плеймейкер келаси мавсум ҳам Римда қолишга қарор қилди.
Генрихнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Шу пайтга қадар томонлар ўзаро музокараларда бир тўхтамга кела олмаётган эди. Мхитарян жамоадан кейин мақсадида ўтган ҳафтада Римнинг бошқа клуби – “Лацио” мутасаддилари билан музокара бошлагани ҳақида хабарлар тарқатилди.
Энди 33 ёшли ҳужумкор футболчининг фикри ўзгарди.
Ўз навбатида, “Рома” раҳбарияти ҳам тажрибали ўйинчини олиб қолиш кераклигини тушиниб турибди. Буни римликлар спорт директори Тьягу Пинто ҳам таъкидлади.
- Мхитаряннинг шартномасини узайтириш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни давом эттириш тарафдори, - деди Тьягу Пинто.
Бош мураббий Жозе Моуриньо ҳам майдонда бир неча позицияларда ўйнай оладиган арман футболчисини Римда қолишини истаяпти.
Мхитарян 2019 йилнинг сентябридан ебери “Рома”да тўп тепмоқда. Шу кунга қадар 115 ат учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 29 та тўп ёздириб қўйди. Бу мавсумда эса 42 та учрашувда бешта гол ва тўққизта ассист қайд этган.
Моуриньо “Интер”нинг зўрлигини тан олди
Миландаги учрашувда “Интер”га ютқазган Жозе Моуриньо ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- “Интер” кули футболчилардан таркиб топган А Сериянинг энг зўр жамоаси. Уларга қарши ўйинда идеал даражада ўйнашимиз керак эди. Бироқ бундай бўлмади. Манчини ҳисобни очиши мумкин эди, зарбаси ноаниқ бўлди. 10 сониядан кейин улар гол урди. Иккинчи гол ҳам тўпни йўқотганимиздан кейин киритилди.
Биз курашни давом эттиргани ўзимида куч топа олдик. Биздан кучли жамоага қарши ютқазганимиз учун бирор нима дея олмайман. Ҳакамга қийин учрашув ўтказди. Чунки “Интер” скудеттога ҳаракат қиляпти, “Рома” эса уни ютиш учун келганди. Ҳакам тажрибасизлиги учун ҳар икки жамоа унга ёрдам берди.
Энди биз яхшилаб дам олиб, пайшанба куни “Лестер Сити”га қарши бўладиган беллашувга пуха тайёргарлик кўришимиз керак, - деди Жозе Моуриньо.
Гол уриш менинг ишим эмас!
“Рома” ҳимоячиси Жанлука Манчини “Интер”га қарши баҳсда ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ истеъдодли ҳимоячининг зарбаси ноаниқ бўлди ва миланликлар қарши ҳужумчида тўп киритишни уддалади.
Ўйиндан кейин Жанлука Манчини бу бора ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Гол уриш менинг вазифамга кирмайди. Мен кўпроқ нарсага эришишим мумкин, чунки бунга салоҳиятим етади. Зўр имконият бўлганди. Гол урганимда ўйин ўзгарарди. Шунинг ўзи ҳам бизни ўсишга мажбур қилади.
Агар ташаббусни ўзимизга ола билганимизда гол ўтказмасдик. “Интер” иккита қарши ҳужум ва битта стандартдан гол урди. Одатда, улар жуда кўп голли вазият ярата олади.
Энди пайшанба куни “Лестер Сити” билан бўладиган ўйинга эътибор қаратган маъқул. “Интер” чемпионлик учун курашмоқда ва анчадан бери Чемпионлар лигасида қатнашяпти. Мен “Ром” майдонда ва ундан ташқарида бирлаша бошлаганини кўряпман. Демак, бу чемпионатни юқори даражада тугатишга тайёрмиз, - деди Жанлука Манчини. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...