01:07 / 18.10.2017
6 461

Жек Ма яқин келажакда нефтдан ҳам муҳимроқ нарса нима бўлиши мумкинлигини айтди

Жек Ма яқин келажакда нефтдан ҳам муҳимроқ нарса нима бўлиши мумкинлигини айтди
30 йилдан кейин интернет нефтдан муҳимроқ бўлади. Рақамли технологиялар кўплаб муаммоларга ечим бўлади ва улар одамларни бахтлироқ қилган ҳолда барқарор ривожланишга кўмак беради, глобаллашув эса текислашади. Бундай фикрни Alibaba Group асосчиси, хитойлик тадбиркор Жек Ма "Сколково"даги "Очиқ инновациялар" форумида айтиб ўтди.

Миллиардернинг фикрича, дунёни тўлиқ электрон тижорат ва электрон иқтисодиёт кутмоқда: ишлаб чиқаришда янги иш ўринлари ташкил этилмайди, сабаби ишлаб чиқариш билан сунъий онг шуғулланади, истеъмолчиларга эса маҳсулот қаерда ишлаб чиқарилганининг фарқи бўлмай қолади.

"Яқин орада маҳсулот Хитойда, АҚШда ёки яна бошқа бирор жойда ишлаб чиқарилгани аҳамиятсиз бўлиб қолади. Ишлаб чиқариш билан сунъий онг шуғулланади, одамлар эса бошқа нарсалар билан машғул бўладилар", деб айтган Ма.

Шу билан бирга Ма одамлар машиналар уларнинг ўринларини эгаллаб олишидан хавотирланмасалар ҳам бўлишини айтди. "Ҳа, вақти келиб машиналар одамлар каби кўп бўлади. Бироқ одамлар одамлар бўлиб қоладилар, чунки уларда қадриятлар мавжуд", деб айтди Ма.

"Фикримча, дунёга "катта йигирматалик" эмас, "катта икки юзталик" керак бўлади", деб ўз сўзини интиҳолади Ма.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жек Ма яқин келажакда нефтдан ҳам муҳимроқ нарса нима бўлиши мумкинлигини айтди