Beeline Ўзбекистон бозорини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда компания молиявий директори Сергей Черепнин маълум қилди.
«Бозорни тарк этиш масаласи компаниямиз олдида ҳеч қачон турмаган. Биз неча йиллардан бери тармоқ етакчиларидан ҳисобланамиз ва келгусида мавқейимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз. Энг ками, давлат томонидан берилган лицензия амалда бўладиган 2031 йилгача шундай бўлиб қолиши аниқ», — деди Сергей Черепнин.
Beeline мутасаддисига кўра, охирги йилларда асосий тармоқ ва қўшимча тизимларга инвестициялар фақат ошиб борган. 2016—2017 йилларнинг ўзида капитал харажатлар чорак миллиард долларни ташкил этди ва бу компания тушумининг тахминан 20 фоизига тенг. Бу эса Beeline ўз олдига жиддий мақсадларни қўйганини англатади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади