Фото: АКТ вазирлиги
IT ўйинқароқ ёшлар иши эмас, уни эгаллаш учун алоҳида иқтидор ва яхши муҳит керак. Бу ҳақда 4 июнь куни Тошкент вилоятида бўлиб ўтган «mGovAward» танлови очилишида IT-Park директори Фарҳод Иброҳимов айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Фарҳод Иброҳимовнинг айтишича, охирги пайтда IT соҳасида нафақат ўғил болалар, балки қизлар улуши ҳам ортиб бормоқда.
«Энг эътиборли масала, IT соҳасида қизлар сони аввалги йилларга қараганда анча ошган. Бу республикада таълим олиш масаласида аёлларнинг роли катталигини кўрсатади. «mGovAward» республика танлови ҳам ёшларни IT бўйича яратган лойиҳаларини баҳолаш ва уларга кўмак бериш учун ташкил қилинади. Кўп ёшлар бир нечта вилоятлар ва олий ўқув юртларидан бўлса-да, танловда бирга ҳужжат топшириб, жамоа бўлиб ишалашни ўрганмоқда. Биз IT соҳасини ўрганмоқчи бўлган болалар учун яхши шароит ва муҳит яратиб беришимиз керак ва бунинг устида ишлаяпмиз.
Авваллари бугунгидек шароитлар йўқ эди. Бу соҳага қизиқувчи ёшлар бир неча йил олдин ҳам бугунги қизиқувчиларнинг 10 дан бирича ҳам чиқмасди. Ҳозир миллионлаб ёшлар IT’га қизиқади. IT ўқув марказларида ёшларни энг иқтдорлилари бирга билим олиб, ўсмоқда. Қизиқмаган, кўчада копток тепиб юрган болалар бу ерларга келмайди. Лекин иқтидорли болалар учун ҳам жойлар яқин-яқингача етарли бўлмаган. Мана ҳозир шароит анча яхшиланяпти», – деди у.
Маълум қилинишича, танловда ғолиб бўлган ёшлар БАА ва IT-Park’да 6 ой ўқиш имконига эга бўлади.
«Бу танловда қатнашиш учун ёшлар томонидан 900 та ариза топширилган ва финалга 20 та лойиҳа етиб келди. Энди шундан ҳам 3 таси ғолиб бўлади. 1-ўринни эгаллаган жамоа 50 минг доллар, 2-ўрин 30 минг доллар, 3-ўринни олган ёшлар 20 минг доллар мукофот билан тақдирланади», – деди Фарҳод Иброҳимов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»