Фото: Mitc.uz
2022 йилнинг 24 июнь куни Калифорния штатининг Ирвин шаҳрида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park Uzbekistan ва «LoadStop» компанияси ҳамкорлигида «Uzbekistan-USA: Logistics Technology & BPO Shared Opportunities» номли тадбир ташкил этилди.
Тадбирдан мақсад — Ўзбекистонга бизнес-жараёнлари аутсорсинги йўналишида йирик буюртмаларни жалб этиш, мавжуд BPO компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистонда янги BPO экспорт корпорацияси очилиши ҳақида эълон қилиш эди.
Фото: Mitc.uz
Тадбирда 50 дан ортиқ BPO соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва Ирвин шаҳри мэри Фарра Хан ҳамда Ирвин Савдо-саноат палатаси президенти Браян Стар бошчилигидаги давлат органлари вакиллари иштирок этди.
Фото: Mitc.uz
АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистондаги янги аутсорсинг бозори салоҳияти ҳақида сўз юритар экан, мамлакатимиздаги мавжуд шарт-шароитлар, жумладан, халқаро талабларга мос қонунчилик, ёш истеъдодларнинг кўплиги, зарур замонавий инфратузилма, солиқ ва божхона имтиёзлари таъминланганлиги ҳамда IT соҳасида таълим йўлга қўйилганлигига урғу берди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонни аутсорсинг соҳасидаги ҳамкорлик учун жозибадор давлатга айлантиради.
Шунингдек, IT Park резиденти «RevoTech» компанияси томонидан «LoadStop» стартапига сармоя киритилганлиги алоҳида қайд этилди. Таъкидлаш жоиз, қиймати 50 миллион АҚШ долларидан юқори баҳоланган стартап транспортни бошқаришнинг инновацион тизимини кўзда тутади. Компания эса унинг ҳаммуассиси ҳисобланади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Access Capital Management Corp» ўртасида IT ва BPO соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланиши ва қўшма корпорация ташкил этилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бўлажак корпорация 3 йил ичида 1100 та иш ўрни яратилиши ҳамда АҚШ ва Ўзбекистонда юридик шахс тадбиркорлик субъектлари очилишини назарда тутади. Янги корпорация миқёсида суғурта, факторинг, QA (сифат назорати) ва мултимедия каби йўналишлар бўйича бизнес-жараёнларни аутсорсинг фаолиятини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилганлиги қайд этилди.
Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг Америка компаниялари иштирокида B2B форматидаги учрашувлар ўтказилди. Унда IT Park резиденти мақомини олиш тартиби ва резидентларга тақдим этиладиган имтиёзлар муҳокама қилинди. Ўзбекистонда BPO соҳаси ривожи билан шуғулланувчи уюшма ташкил этиш, шунингдек, ICT WEEK Uzbekistan 2022 доирасида тадбирларни ташкиллаштириш масалалари ҳам иштирокчилар эътибор марказида бўлди.
Фото: Mitc.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи