Кондиционер ўрнини босувчи мато яратилди

1 дақиқа ўқиш112
Кондиционер ўрнини босувчи мато яратилди
Фото: AP
Женгжоу университети (Хитой) ва Жанубий Австралия университети (UniSA) муҳандислари тана ҳамда шаҳар муҳити объектларининг ҳароратини пасайтиришга қодир матони ишлаб чиқди.

“Газламанинг ҳароратни пассив тарзда пасайтириш қобилияти кондиционерлар учун барқарор муқобил вариант бўлиб, энергия сарфини тежаш ва аномал иссиқ пайтларда электр тармоқларидаги юкламани камайтириш имконини беради”, — дейди Science Bulletin журналида чоп этилган тадқиқот муаллифларидан бири, UniSA мутахассиси Янгже Ҳоу.

Уч қаватли салқинлик

Синовлар мато қуёш нури ва иссиқликни 97 фоизгача блоклашини кўрсатди. Ҳоунинг айтишича, унда радиацион совитиш тамойили қўлланилган — бу табиий жараён бўлиб, материаллар иссиқликни атмосферага чиқариб юборади.

“Иссиқликни ушлаб турадиган оддий матолардан фарқли ўлароқ, уч қатламдан иборат бўлган ушбу мато тескари таъсирни намоён қилади”, — деб тушунтирди у.

Юқори қатлам иссиқликни самарали тарқатадиган полиметилпентен толаларидан иборат. Ўрта қатлам кумуш наноўтказгичлар билан тўлдирилган бўлиб, улар матонинг қайтариш қобилиятини оширади ва танага иссиқлик ўтишига тўсқинлик қилади. Пастки қатлам эса жундан ташкил топган, у ҳатто энг кучли жазирамада ҳам иссиқликдан ҳимоя қилади.

Ўлчаш жараёнида, янги мато ҳарорати анъанавий тўқимачилик матоларининг ҳароратидан 2,3 градус пастроқ, атроф-муҳит ҳароратидан эса 6,2 градус салқинроқ бўлиб чиқди.

Тадқиқотчилар ўз ишланмаларининг кенг қўлланиши истиқболини кўрмоқда. Улар янги технология кийим-кечак, қурилиш материаллари ва кўча мебелларида ўз ўрнини топишига умид қилмоқда.

Ҳозирча асосий тўсиқ ишлаб чиқариш жараёнининг қимматлигида. Олимлар таъкидлашича, технологияни тижоратлаштириш учун қўшимча тадқиқотлар ва идеал ҳолатда давлат кўмаги зарур.

“Одамларнинг мато учун кўпроқ пул тўлашга тайёр ёки йўқлиги унинг совитиш самарадорлиги, чидамлилиги, қулайлиги ҳамда инсонлардаги экологик онг даражасига боғлиқ бўлади”, — деб қўшимча қилди улар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?