AI маълумот таҳлилига ихтисослашган Julius стартапи 10 миллион доллар (тақрибан 126 миллиард сўм) миқдорида seed-инвестиция раундини ёпди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Молиялаштиришга First Round Capital, Audacious Ventures ва баъзи хусусий инвесторлар етакчилик қилди.
Julius стартапи бизнесларга табиий тилдаги сўровлар орқали маълумот таҳлил қилиш имконини берувчи AI-аналитик платформасини ишлаб чиқмоқда.
Платформа электрон жадваллар, SQL базалар ва турли маълумот манбаларини бирлаштириб, фойдаланувчига тез ва тушунарли жавобларни тақдим этади.
Компаниянинг мақсади — маълумот таҳлилини ҳар қандай ходим учун оддий ва интуитив даражага олиб чиқиш.
Жалб қилинган маблағлар Julius жамоасини кенгайтириш ва маҳсулотни бозорда тезроқ жорий қилишга йўналтирилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!