date

Copilot дунё бўйлаб 20 миллион фойдаланувчига эга бўлди

Copilot дунё бўйлаб 20 миллион фойдаланувчига эга бўлди

GitHub’нинг AI асосидаги код ёзувчи ёрдамчиси — Copilot умумий ҳисобда 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эришди, деб TechCrunch.com хабар берди.

Microsoft’га тегишли GitHub Copilot 2021 йилда ишга туширилган бўлиб, дастурчилар учун код ёзиш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштириш мақсадида яратилган.

Платформа OpenAI моделларига асосланган бўлиб, фойдаланувчи ёзмоқчи бўлган кодни тахмин қилиб, автоматик таклифлар беради.

GitHub маълумотларига кўра, Copilot’дан ҳозирда 37 та давлатда 50 дан ортиқ тилларда код ёзаётган фойдаланувчилар фойдаланмоқда.

Компания Copilot’ни турли соҳаларда — ўйинлар, веб-ишланмалар ва илмий тадқиқотларда ҳам қўлланилаётганини таъкидламоқда.

AI ёрдамчиси энди Microsoft Office, Outlook ва бошқа маҳсулотларга ҳам интеграция қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Copilot дунё бўйлаб 20 миллион фойдаланувчига эга бўлди