ChatGPT — OpenAI томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект чатботи бўлиб, матн орқали инсонлар билан мулоқот қила олади, деб TechCrunch.com хабар берди.
GPT-4o модели асосида ишлайдиган бу бот маълумот бериш, код ёзиш, матн таҳрирлаш, таржима қилиш ва бошқа кўплаб вазифаларни бажара олади.
ChatGPT iOS, Android ва веб орқали ишлайди ва бугунги кунда миллионлаб фойдаланувчилар томонидан турли соҳаларда қўлланилмоқда.
Унинг “Study Mode”, “Voice Mode” ва “Memory” каби янги функциялари фойдаланиш самарадорлигини янада оширди.
“Memory” функцияси орқали бот сизнинг афзалликларингизни эслаб қолиши ва мос равишда жавоб бериш имконига эга бўлди.
OpenAI маълумотига кўра, ChatGPT ҳамда Copilot, Claude ва Gemini каби рақобатчилар орасида етакчи мавқени эгалламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!