Apple Мас ва iPhone учун хавфли заифликни бартараф қиладиган янгиланиш чиқди

1 дақиқа ўқиш253
Apple Мас ва iPhone учун хавфли заифликни бартараф қиладиган янгиланиш чиқди

Apple компанияси томонидан Mac ва iPhone фойдаланувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жуда муҳим янгиланиш тақдим этилди. Бу ҳақда MacRumors портали маълум қилди.

Маълум қилинишича, июль ойининг охирларида тарқатилган iOS 18.6 ва macOS Sequoia 15.6 версияларида "CVE-2025-6558" деб белгиланган жуда хавфли заифлик бартараф этилган. Ушбу техник нуқсон хакерларга Chrome браузерининг ҳимоя тизимини четлаб ўтиб, қурилмада исталган кодни бажариш имконини берган.

Энг хавфли жиҳати — заифлик Apple тизимларидаги WebKit "движог"ига ҳам таъсир кўрсатган. Бу Safari браузери, шунингдек, Apple’нинг кўплаб иловаларида фаолият юритувчи компонент ҳисобланади. WebKit орқали зарарли веб-контент қайта ишланганда, тизимда хатолик юзага келиши мумкин бўлган.

Google мазкур заифликни 15 июль куни ўз браузерида бартараф этган бўлса-да, Apple платформаларига чуқур интеграциялашгани боис, iOS ва macOS тизимлари учун алоҳида “ҳимоя ямоғи” ишлаб чиқилган.

Айни пайтда ушбу заифлик қандай эксплуатация қилингани, техник жиҳатлари очиқланмаган. Чунки киберхавфсизлик компаниялари Google билан келишган ҳолда, фойдаланувчиларнинг катта қисми янгиланишни ўрнатмагунча техник маълумотларни ошкор қилмасликка қарор қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?