
Amazon раҳбари Жефф Безоснинг маълум қилишича, компания Amazon Prime Air хизмати ёрдамида Буюк Британияда яшовчи фуқарога илк бор тўлиқ автоном тарзда ҳаракатланувчи дрон ёрдамида харидини етказиб берди.
Бу иш 7 декабрь куни амалга оширилган бўлса-да, бу ҳақда фақат 14 декабрда хабар берилмоқда. Компания томонидан тақдим этилган видеода кўрсатилишича, Кембриджшир графлигида яшовчи харидор Amazon Fire TV ва бир қадоқ бодроққа эга бўлган.
Amazon компаниясининг хабар беришича, қабул қилишдан маҳсулотни харидорга етказиб бергунга қадар бўлган операция жараёнига 13 дақиқа кетган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар